Notice: comments_popup_script 4.5.0 sürümünden berikullanılmayacak ve şu an için alternatifi yok. in /home/gercektipyon/public_html/uz/wp-includes/functions.php on line 3833

Announcement: Ҳақиқий тиббиёт – (йўқотилган шифо изидан), Др Ойдин Солиҳ

gercektip_uz

39 TL ( +транспорт)

.

Замонавий тибб ва унинг ташҳис (диагноз) имкониятлари “катта қадамлар билан” олға юраётгандай кўринади, аммо касалликлар ҳам худди шундай “катта одимлар билан” тарқалиб, кенгайиб бормоқда. Касалликларни даволаш чоралари сифатида қилинган муолажалар эса, акс таъсир қилиб, бугунгача маълум бўлмаган касалликларни юзага чиқармоқда.

Замонавий тиббиётнинг витаминлар, синтетик дорилар, жарроҳлик билан туғдириш, қон ва аъзоларни кўчириш, икки оналик ва “пробирка болалари”, клонлаштириш, ген технологияси ва ҳ.к.лар воситалар орқали қутулиш умиди билан йўғрилган бу хаёллар ҳар сафар хусрон (зарар) билан якун топмоқда.

Бунинг сабаби – Яратувчининг қонунларини менсимаган ва ёки бу қонунларга зид даво йўлларини излаганларнинг дунёқарашидан аҳтармоқ керак.

Ҳолбуки, инсон яратилиш қонунларини билса ва уларга амал қилсагина соғ, сиҳҳатли ва тўғри яшаш имконига эга бўлади.

Доктор-биолог Ойдин Солиҳ ўзининг “Ҳақиқий тиббиёт” китобида касалликларнинг асл сабабларини ва уларга қарши инсоннинг чорасиз эмаслигини, Аллоҳ ҳар ҳасталикнинг шифосини ҳам яратганини эътироф этиб, буларни далил ва исботлар билан тақдим этади. Унда замонавий билимларнинг яроқсиз изоҳларига тўла, оғир услуби ўрнига касалликнинг сабаблари ва ҳақиқий шифонинг қаердалиги содда тил билан баён қилинади. Бу китоб Охират кунига ишонган, ўз вужуди ва жонли-жонсиз барча борлиққа зулм қилишдан қўрққан, шифо излаган кишилар учун тайёрланган.

Бу китобда тақдим этилган қурол ва даволашларни ўз ҳаётингизга татбиқ этсангиз, ташҳисни, касалликларнинг ҳақиқий сабабини тушуниш имконига эга бўласиз. Соғлом бўлишнинг қанчалик қулайлигини хайрат-ла кашф этиб, шундай бир мукаммал яратгани учун Яратганга ҳамдлар айтасиз.
Ҳақиқатга олиб борувчи йўл очиқ ва соддадир.

 

 

 Замон ва Тиб: Ниҳояси йўқ баҳсу мунозаралар… (24 сентябр 2012)

.

Ойдин Солиҳ: Тасдиқловчи оят ва ҳадис тополмасам, кашфни қўлламадим (24 Апрел, 2009)